10 January 2017
22:34 - Самарада 3 нафар ҳамюртимиздан айрилдик
Россиянинг Самара вилоятидан ўтувчи “Самара-Уральск” М-32 трассасида йўловчи автобус ва енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида автомобилда бўлган уч киши ҳалок бўлди. Аянчлиси уларнинг барчаси ўзбекистонлик мигрантлар бўлиб, тирикчилик важидан ўша ерларда юришган.

Самара вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, нобуд бўлганлар 39 яшар Норбек Норбаев, 39 яшар Маркс Худойберганов ва 38 яшар Қаҳрамон Бобожоновлардир. Ҳалокатга йўлларнинг музлангани ва енгил машина ҳайдовчиси тезликни оширгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бу ҳақдаги ўзбек маҳаллий нашрлари хабарида Россия ва Ўзбекистонннинг тегишли идоралари ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамкорликда ёрдам кўрсатишга уринаётгани айтилади.