Ўзбекистон 27 та мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилишни 2021 йил 1 январига қадар кечиктирди. Президиент Шавкат Мирзиёнинг бундай қарори хавфсизлик ва техник имкониятларнинг етишмаётгани билан изоҳланмоқда. Ҳолбуки, бир муддат аввал Шавкат Мирзиё шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари Ўзбекистонга визасиз кираолишлари ҳақида қарор чиқариб, кўпчиликни ҳайратга солганди.
Янгиланган қарорга кўра, 2021 йил 1 январидан бошлаб, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария и Япония фуқаролари 30 кунгача муддатга Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин бўлади. Бельгия қироллиги, Индонезия, Хитой, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия и Чехиянинг 55 ҳамда ундан юқори ёшдаги фуқаролари ҳам 30 кунгача бўлган муддатга Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин.
Аслида, фуқароларимиз юрт ташқарисига чиқиш учун оладиган “чиқиш визалари”ни бекор қилиш муҳимдир, дейди мухбиримиз. Унутмайликки, инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда турувчи Ўзбекистонимиз ўз фуқаролари учун “чиқиш визаси” тайинлаган дунёдаги бир нечтагина давлатдан биттасидир.