10 January 2017
00:51 -
“Ислом Карим хотира музейи” унинг таваллуд куни очилиши мумкин, Шавкат Мирзиё эса икки ўт ўртасида ёнмоқда

Шавкат Мирзиё эса Оқсарой ва Президент девони қошидаги дўконлар ўрнида ўзига янги сарой қуришга бошлади. Ҳозирда у Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати биносидан туриб мамлакатни бошқармоқда. У пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек тумани Қорасув-2 мавзесидаги ўз ҳовлисида яшашни давом эттириб, Ислом Карим яшаган “Кўксарой” қароргоҳини ҳам кўнгилочар паркка айлантирмоқчи эканлиги ҳақида гап-сўзлар бор.
Бечора Шавкат Мирзиёни тушуниш мумкин. У Ислом Карим тарафидан Бош вазирлик лавозимигача кўтарилганини ва унинг ҳокига ҳам қуллиқ қилиши кераклигини тушунади. Бошқа тарафдан, ўзбеклар ахир бир кун миллат сифатини тиклагандан кейин, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки билан билан бирга унинг ялтоқларини ҳам ахлатхонага улоқтиришига ақли етади. Шу сабабли, у икки ўт ўртасида ёнаётганини тушуниш мумкин.