10 January 2017
17:49 -
Хабарга арзимайдиган воқеа: Қобулда яна теракт, 20 дан кўп киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 70 дан ортиқ, Ўзбекистонда қачон бунақаси бўлади?

Бу ҳужумлар учун маъсулиятни Толибон ўз елкасига олибди. Бўлиши мумкин, мусулмонлар ичида ўзини-ўзи портлатиб, тезроқ бу қашшоқ ҳаётдан жаннатга ўтиб кетишни истайдиганлар кўп, аммо улар бомба тополмайдиларку, Толибонда эса, бомбалар беҳисоб.
Тахмин қилиш қийин эмаски, яқинда улар бомбаларни ўлимчи-террористларга сотишни бошлайдилар. Чунки, бу қашшоқ ҳаётни тарк этиб, тезроқ жаннатга етиб олиш ниятидаги мусулмонларнинг сони Ислом дунёсида кун сайин ортиб бормоқда. Бу - Толибон, ИШИД каби террорист ташкилотлар учун яхши бизнес майдони-ку.
Демак, бу бизнес яқинда Ўзбекистонимизга ҳам кириб келиши муқаррарлигидан ташқари, ўзбеклар ҳар куни бўлмаса ҳам, кун ора бўлиб турган бундай исломий терактларга кўникишдан бошқа йўллари йўқ.