09 January 2017
20:28 - Тошкентда ўзбек-афғон сиёсий маслаҳатлашувлари бошланди, афғонлар Ўзбекистонни бир тийинга олмайдиганга ўхшайдилар

Бугун Тошкенда Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувининг биринчи раунди бошланди. Эртага ҳам давом этадиган Ташқи ишлар вазирлигидаги сиёсий маслаҳатлашувларга Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай раҳбарлигидаги афғон делегацияси келди ва ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил билан учрашди.

Ўтган йил сўнгида Тошкентга Афғонистон президенти катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий келиб, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган ва ўзбек-афғон иқтисодий алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганди. Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 444,5 миллион долларга етган.

Афғонистон қўшнимиз, Толибоннинг юрти, у ерда тахминан 5 млн ўзбек яшайди. Шундай экан, бу мамлакат билан алоқалар биз учун катта аҳамиятга эга. Аммо, биз билан малаҳатлашув ўтказиш учун вазир ўринбосири раҳбарлигида делегеция келганидан тушуниш мумкинки, афғонлар на сиёсий на иқтисодий кучи бўлмаган Ўзбекистонни бир тийинга ҳам олмайдилар. Ислом Карим ўрнига унинг ўқувчиси Шавкат Мирзиё ўтиргани ҳам уларни қизиқтирмайди.

Ҳаромий Ислом Каримдан қолган анъаналарни ҳурмат қиладиган Ташқи ишлар вазирлигимизнинг сайтида учрашувга доир биттагина расм бор, хабарда айтилмаган бўлса ҳам тахмин қилиш мумкинки, бу - Ҳикмат Ҳалил Карзай.