09 January 2017
19:39 -
Жиззах ва Навоий вилоятларига янги миршаббошилар юборилди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Азиз Абдуҳакимовнинг Ички ишлар вазири этиб тайинланиши ортидан унинг курсиси бўшаб қолганди. Бу ерга полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаб келган Турсунпўлат Тошпўлатов эса мансаб пиллапоясидан анча пастга шўнғиди. У Навоий вилоятига ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.