03 January 2017
20:42 - Ҳаромий режимбоши Ислом Каримнинг бюсти яратилганмиш

“Озодлик” радиосининг ўзбекча эшиттиришлар таҳририятига марҳум президент Ислом Каримнинг гипсдан ясалган бюстининг фотосурати келиб тушибди. Бюст Москвадаги Ислом Карим номи билан аталадиган хиёбонга ўрнатилиши режалаштирилган. Бироқ бундан аввал у ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланиб, қаттиқ материалга (гранит, мармар ёки бронзага) кўчирилиши лозим.

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Москва мэрияси хиёбонни ободонлаштириш ишига ярим миллион доллар ажратади. Ҳайкални эса Ўзбекистон томони ўрнатади. Мазкур бюст муаллифи Ўзбекистондаги таниқли ҳайкалтарош бўлиб, у ясаган Ислом Каримнинг ҳайкаллари Тошкент ва Ашхободда ҳам ўрнатилиши мумкин эмиш.

Ҳаромий Ислом Каримнинг бюсти Ўзбекистонда тайёрланган ва айнан Ўзбекистон у бюстни Москвага ўрнатмоқчи эканми, демак, ҳайкал сўнги шакли Ўзбекистон ҳукумати тарафидан тасдиқланади, бу ишларни ёритишга “Озодлик” радиосини ҳам Ўзбекистон ҳукумати тортмоқда. Ёки, бу расм радиога Оллоҳ томонидан юборилган деб ўйлайдиганлар ҳам борми? Қизиқ, нимага у ҳаромий ҳайкалтарошнинг исми тилга олинмайди?