
Ислом дунёси қолоқ ва қашшоқ эканлиги, бунинг сабаби - ҳозир мусулмонлар Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар билан яшаётганлари, бу аҳволдан чиқиш учун авваламбор Ислом динида фундаментал ислоҳотлар қилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилишига эришиш кераклиги, Исломнинг ягона фарзи Имон бўлиб, 5 маҳал номоз, рўза ва ҳаж (закотни гапириб ўтиришни ҳам истамайман) фарз бўлолмаслиги ҳақидаги фикрларимни минглаб ўқувчиларимиз ўқишаётганини кўриб турибман.
Менинг фикрларимга эътироз билдириб, аммо хуриллашдан нарига ўтолмаётганлар етарлича бор. Уларнинг мутлақо мантиқсиз мулоҳазалари ва бозордаги пистачкачи хотинлар даражасида валдирашлари яна бир марта кўрсатмоқдаки, Ислом дунёсини ҳозирги қолоқликдан олиб чиқиш, ҳозир мусулмонлардан юз ўгириб, асосан яҳудий ва насронийларни қўллаб қуватлаётган Оллоҳнинг эътиборини қайтадан ўзимизга тортиш осон иш бўлмайди.
Хўш, нимага ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги ФБни ахлатхонага айлантириш билан овора бўлиб, на миллатнинг, на динимизнинг бугунги аҳволи билан мутлақо ишлари йўқ?
Бу саволга жавобни улуғ Навоий бериб бўлган:
Одам эрсанг, демагил одами,
Ониким йўқ халқ ва дин ғамидан ғами.
Демак, вазифамиз - одам сифатини йўқотган кўпчиликни қайтадан одам қилиш, ўзбекларнинг миллат сифатини тиклаш, Ислом дунёсини қолоқлик ва қашшоқликдан олиб чиқиш ва шу кабилар.
Тожик аслли Ислом Карим Ўзбекистонда яратган тожиклар режимининг ўзбекларни йўқ қилиш учун олиб борган сиёсатига 27 йил қўрқув ичида кўз юмиб келдингиз. Яна жим қолмоқчимисиз? Ислом дунёси қашшоқлик ва қолоқликда қолаверишини истайсизми? Ёки баъзи аҳмоқлар айтаётгандек, ҳамма нарса Оллоҳдан бўлгани сабабли, ўзбекларнинг ва динимизнинг бу аҳволи ҳам Оллоҳдандир деган хато фикрга асосланиб, йўқ бўлиш йўлида кетишни давом эттирмоқчимисиз? Бу йилдан чиқишга ҳаракат қилиш - Оллоҳга қарши бўлишдир, деб ўйлайдиган даражада ибтидоиймисиз?
Оллоҳ бизга ақл берган, биз ақлни ишлатиб, ўзимиз ҳаракат қилсакгина Оллоҳдан баракат бўлади. Ҳаракат бўлмаса, баракат ҳам бўлмайди.
Ҳаммангизни яна бир марта ҳаракат қилишга чақираман. Ҳозирги босчиқчда ҳар қандай ҳаракатни бирликда, тўғрироғи, "Бирлик"да қилиш мумкинлигини тан олишдан бошқа йўлингиз йўқлигини ҳам тушунинг. Чунки, фақат “Бирлик” ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” миллат ва динимизнинг аҳволига тўғри ташҳис қўйди ва даволаш йўлларини кўрсатиб берди.
Акс ҳолда, АҚШ Президенти Барак Обамага 2015 йилнинг январь ойида ёзган хатимда ислом терроризмнинг маркази яқинда Туркия ва Марказий Осиёга ўтиши ҳақида қилган башоратимнинг биринчи босқичи амалга ошганидек, яъни айнан Туркия ислом терроризмининг марказига айланиб бўлганидек, башоратимнинг иккинчи қисми ҳам амалга ошади – Марказий Осиё, биринчи навбатда, Ўзбекистон ва Тожикистон ислом терроризми ботқоғига ботади. Буни ҳозир бу икки мамлакатда ҳукмронлик қилаётган тожик режимлари Россиянинг ёрдами билан ҳам тўхтатолмайдилар.
Буни фақат “Бирлик” ва “Ҳаракат” тўхтатолади.