
Туркия оммавий ахборот воситалари манба кўрсатмасдан Истанбулдаги тунги кўнгилочар клубда янги йилнинг биринчи соатларида 39 кишини ўлдиргани гумон қилинаётган йигит ҳақида қуйидаги маълумотларни тарқатдилар. Тахмин қилиш мумкинки, маълумотлар хавфсизлик органларидан олинган, хавфсизлик органларига террористнинг исми ҳам маълум, аммо нима учундир исми ҳозирча айтилмаяпти.
У террорист 2016 йил 20 ноябрда Қирғизистондан хотини ва икки фарзанди билан бирликта Истанбулган келибди. Анқара орқали 22 ноябрда Коня шаҳрига келиб, кирага студио-квартира олибди, 3 ойлик кира ҳаққини олдиндан тўлабди. 29 декабрда эса, бир ўзи Истанбулга келибди.
Унинг турмуш ўртоғи ўз эрининг ИШИДга алоқаси борлигини қўйиб туринг, ИШИДга симпатияси борлигини ҳам билмаган экан. Тунги кўнгилочар клубдаги террор воқеасини у телеканаллардаги хабарлардан эшитибди.
Кеча террористнинг расмлари оммавий ахборот орқали тарқатилгач, анчагина конялик одам полицияга телефон қилиб, террористни шу ерда кўрганини билдирибди.