
Истанбулдаги тунги кўнгилочар клубида янги йил киргандан кейин 1 соат ўтар-ўтмас амалга оширилган терактга алоқаси бор деб хафсизлик хизматлари тарафидан қўлга олинганларнинг сони, охирги хабарларга кўра, 12 га чиқди. Аммо, уларнинг ичида террористнинг ўзи йўқ.
Бироз аввал ўша гумон қилинаётган террористнинг турли жойларда ўрнатилган хавфсизлик видеокамераларига тушган кўринишлари ҳам эълон қилинди. У кўринишларда террористнинг юзи яхши кўринмайди. Бундан ҳам қизиғи, хавфсизлик хизматининг қўлига ўша гумон қилинаётган террорист тарафидан Истанбул марказидаги Тақсим майдонида олинган селфи видео, яъни ўзини ўзи олган видео ҳам тушибди. Террористнинг бу хабарга илова қилинган расмлари ўша видеодан олинган.
Аввалги хабаримиздан маълумки, террорист Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси эканлиги айтилган эди. Биз унинг ҳеч шубҳасиз ўзбек бўлиб чиқишини урғулаган эдик.
Ҳозирча бу расмга қараб биттагина нарсани айтиш мумкин: У инсондан кўра кўпроқ ҳайвонга ўхшайди.