29 December 2016
10:18 - Ўзбекистонда Туркиянинг янги элчиси иш бошлади

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Туркия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилибди. "Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Мулоқот давомида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлиги қайд этилди", - деб хабар қилган вазирлик матбуот хизмати.

Шу йилнинг 17-18-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия учрашувининг муваффақиятли якунларидан сўнг алоқаларнинг анчайин илиқлашиши кутилмоқда. "Шу нуқтаи назардан эришилган келишувларни амалга оширишга доир аниқ масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда бўлажак икки томонлама алоқалар, жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш вақтлари ва мазмуни юзасидан фикр алмашилди" дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Расмда - Аҳмет Башар Шен. Қаранг, Абдулазиз Комил ва янги президент Шавкат Мирзиё ўз оталари ҳаромий Ислом Каримнинг анъанасини давом эттириб, ўзлари учрашаётган одам билан бирга тушган расмларини эълон қилмайдилар.