28 December 2016
22:19 - Биргина Самарқандда ёнғин хавфсизлиги сабаб 243 та муассаса ёпилди

Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, Самарқанд шаҳар ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан ёнғин чиқиш хавфи бўлган 243 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг иш фаолияти тўхтатилган.10 мингдан ортиқ носоз газ ва электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

"Зарафшон" газетасига кўра, шу йилнинг 26 ноябрь куни Каттақўрғон шаҳрининг Истиқлол кўчасида йирик ёнғин содир бўлган экан. Аниқланишича, иситиш печидан сизиб чиққан газ ёнғинга сабаб бўлган.

Ўша воқеадан кейин оёққа турган расмийлар нималардир қилишаётгани олқишга сазовордир. Аммо, ёнғин хавфсизлиги сабабли кўплаб муассасаларниннг ёпилиши билан ҳамма нарса жойига тушиб қолмайди. ИИБ ЁХБнинг фаолияти ҳам ўрганилиши, унинг ичидаги камчиликлар тузатилиши керак. Нима учун шу пайтгача 243 та муассасадаги аҳвол текширилмагани ўрганилиши керак.