28 December 2016
21:14 - Швециядан депорт қилинаётган ўзбек йигити ўзини пичоқлабди, бу воқеанинг орқасида нималар борлигини ўрганиш лозим
Депортация қилиниши кутилаётган 34 яшар ҳамюртимиз Жавлон Муҳсинов 3 кун аввал қўллари ва қорнини тиғ билан жароҳатлади. Швецияда яшаётган ўзбек журналисти, “53-54” лақабли миллат хоини Салой Мадаминнинг ҳамтовоғи Қудрат Бобожоннинг айтишича, ўша куннинг ўзида Жавлон полиция назоратида Стокголмдаги шифохоналардан бирига ёткизилган.

2004 йилдан буён шу мамлакатда яшаб, истиқомат ҳуқуқини олган ҳамюртимизнинг қидирувда экани маълум бўлибди ва у қандайдир жиноятда айбланаётган экан. Асли жиззахлик собиқ "Бирлик"чи Муҳиддин Қурбон эса Жавлон Муҳсиновнинг Ўзбекистонга берилишидан хавотирда эмиш. У шу хилдаги баёнотлари билан бир-икки оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилган.

Қудрат Бобожон ҳам, Муҳиддин Қурбон ҳам, чет элга чиқволиб, ўзларини Ўзбекистон муаммолари қизиқтирадигандек қилиб кўрсатишга уриниб ётган ҳаромийлардир. Шу сабабли, Жавлон Муҳсинов ҳақида тўла маълумот бўлмагунча, унинг қилган ишига баҳо бериш қийин.,