
Бу янги хабар эмас. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатларнинг “Ислом Ҳамкорлик Ўйинлари” деб аталувчи мусобақаларининг 4-чисини Бокуда ўтказиш қарори 2013 йили Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом Ҳамкорлик Спорт Федерациясининг VIII Бош Ассамблеяида қабул қилинган эди. Бундай ўйинларнинг 1-чиси 2005 йили Саудияда, 3-чиси 2013 йили Индонезияда ўтказилган. 2009 йили Теҳронда ўтказилиши керак бўлган ўйинларнинг 2-чиси араблар билан эронликлар ўртасида доим чиқиб турадиган жанжал даражасидаги келишмовчиликлар сабабли ўтказилмаган.
Қолаверса, спорт ўйинларини дин билан боғлаб ўтказилишининг ўзи аҳмоқликдир. Шу сабали, бу спорт ўйинларининг келажаги йўқлиги ҳам аниқ.
Бугунги хабаримизга сабаб бўлган воқеа – Озорбайжон ҳукумати 2017 йилнинг 12-22 май кунлари 4 минг спортчи иштирокида ўтказиладиган IV Ислом Ҳамкорлик Ўйинлари учун 100 млн доллар сарфлаш ниятида эканлигини билдирганидир. Озорбайжон ахборот воситалари бу рақамни 2015 йили Бокуда ўтказилган Европа Ўйинлари учун расмий маълумотларга кўра 1 млрд доллар, амалда ундан бир неча марта кўп пул сарфлангани билан солиштирдилар. Демак, у ўйинлар билан солиштирганда, Ислом Ҳамкорлик Ўйинлари айтиб ўтиришга арзийдиган спорт тадбири бўлмайди.