27 December 2016
22:20 -
Маҳаллий ҳокимият хизматчилари учун хизмат уйлари қурилади
2017-18 йилларда маҳаллий давлат ҳокимияти раҳбарлари ва давлат тузилмалари амалдорлари учун махсус хизмат уйлари қурилади. Маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёнинг бу ҳақдаги қарори 22 декабрда имзолаган. Бироқ мухбирларимиз қарор матнини Ўзбекистон Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасидан ҳам, бошқа жойдан ҳам топа олишмади. Аммо маҳаллий матбуот Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимлари, давлат идораларининг вилоятлардаги бўлинмалари раҳбарлари учун 6 сотих участкаси бор бир қаватли 5 хонали уйлар барпо этилиши ҳақида ёзди.
Туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат идораларининг туман ва шаҳарлардаги бўлинмалари раҳбарлари учун 4 сотих участкаси бор икки қаватли тўрт хонали уйлар қурилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, умумий қиймати 312 миллиард 400 миллион сўм бўлган жами 1682 та уй қурилади.
Маҳллий давлат ҳокимияти раҳбарлари учун қуриладиган уйлар маҳаллий бюджетдан, МХХнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун уйлар давлат бюджетидан, Ички ишлар ва Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва бош прокуратура раҳбарлари учун уйлар мазкур идораларнинг бюджетдан ташқари оладиган даромадалари ҳисобига қурилади.