28 December 2016
15:13 -
Русларни 2016 йилда маош камайгани ва иқтисодий аҳвол ёмонлашаётгани хавотирга солмоқда, бу масалада ўзбекларга беш кетиш керакмасми?
Россиянинг Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Маркази янги йил арафасида ўтказилган сўровномалар натижасини эълон қилди.
Сўралганларнинг 18 фоизи 2016 йилда маош камайганидан, яна 18 фоизи мамлакатда иқтисод ёмонлашаётганидан хавотирда. Соғлиқни сақлаш соҳачида муаммолар кўпаяётганидан 17%, ишсизлик ортиб бораётганидан 15% ва нархлар ошаётганидан 13% одам норози.
Бу муаммоларга баҳо беришда ёшлар билан қариялар ўртасида фарқ ҳам бор. Масалан, ёшларни кўпроқ иқтисод мавзуси, инфляция ва ишсизлик қизиқтирса, ёши 60 дан кетта бўлган қариялар иқтисоддан ташқари, соғлиқни сақлаш системасидаги муаммолар ва нафақа камлигидан норозилар.
Эълон қилинган натижалар ичида эркаклар ва аёллар ўртасида бор бўлган муаммоларга муносабатдаги фарқ ва бошқа кўп нарсалар бор. Яъни, Жамоатчилик Фикрини Ўрганиш Маркази ўз вазифасини мукаммал бажараётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда аҳвол қандай? Буни ҳеч ким билмайди. Биздаги фикр ўрганиш маркази гўёки ўзи ўтказган сўровномалар бўйича ёлғон гатижалар эълон қилиш билан овора. Бундан ташқари, бизда одамлардан маош камлиги, нафақанинг етарли/етарсизлиги каби мавзуларга тегишли савол ҳам берилмайди.
Бу ерда фақат фикр ўрганувчиларни қоралаш ҳам тўғри бўлавермайди, дейди мухбиримиз. Чунки, ўзбеклар ўзларининг бугунги аҳволларига баҳо бериш деген нарсани ҳам билмайдилар ва келажаклари ҳақида ўйламайдилар. Ўйлаш бошқаларнинг иши, ўзбекларнинг эмас.
Абдураҳим Пўлатнинг ўзбеклар номидан ёзган қуйидаги шеъри мутлақо тўғри бўлиб чиқаётганини ҳеч ким инкор қилолмайди:
Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.
Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.