27 December 2016
21:13 - Хуфялар Тошкент вилоятида миршабнинг уйида қурилган қиморхонани фош қилишибди
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси тезкор вакиллари Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қўшёғоч қишлоғида яширин қиморхонани фош қилибдлари. Қиморхона эгаси милиция сержанти, ИИВ Қўриқлаш бўлинмаси комендатураси ходими Сардор Холдоров бўлиб, махсус операция давомида қиморхонада Тошкент вилоятининг 21 нафар фуқароси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Тошкет вилояти суди Сардор Холдоров, Дилшод Камалов ва Акром Абдуқодировларга нисбатан жиноий иш қўзғатиб, уларни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари маъмурий жавобгарликка тортилган.