27 December 2016
20:11 - Рустам Азим Душанбеда Имомали Раҳмон билан учрашди, бир тийинга қиммат нарсаларни гаплашди
Бугун Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди. Имомали Раҳмон Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлганини таъкидлаб ўтди, дейилади маҳаллий матбуот хабарида.

Имомали Раҳмон Тожикистон раҳбарияти Ўзбекистон томонининг икки мамлакат ўртасидаги авиаалоқани тиклаш ташаббусини ижобий баҳолашини айтиб, темир йўл участкаларининг тикланиши, темир йўл ўтказмалари тарифларини тушириш, электр энергияси экспорти ва импортини қайта тиклаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирган.

Булар ҳаммаси бир тийинга қиммат нарсалар, дейди мухбиримиз. Муҳим бўлгани, Тожикистонда ўзбекларга нисбатан душманча сиёсат олиб борилаётгани, у ерда ўзбек мактаблари бекитилаётганидир. Тожиклар бу сиёсатини ўзгартирмагунча, ўзбек-тожик алоқалари яхшиланиши мумкин эмас. Рустам Азимов шуларни тушунмаётган бўлса, бу унинг касаллиги, аввалабор уни даволаш керак.