27 December 2016
16:41 - Молдова Президенти НАТОни яхши кўрадиган вазирни истеъфога жўнатибди, Шавкат Мирзиё нимага кадрларни алмаштириб ётибди?
Молдованинг бир неча кун аввал сайланган янги Президенти Игорь Додон Фейсбудаги саҳифасида Мудофаа вазири Анатолий Шаларуни истеъфога жўнатганини билдирар экан, бунинг сабаби - Анатолий Шалару НАТОни ёқтириши, ваҳолангки, у ҳаммага бир хил муносабатда бўлиши кераклиги эмиш.

Ҳамма биладики, Игорь Додоннинг ўзи руспараст сиёсатчи, шу сабабли энди у ўз қўли остидаги ҳукуматда жиддий ўзгаришлар қилиши ва ўз ҳукуматини руспарастлар ҳукуматига айлантиришга интилиши табиийдир. Мана у биринчи қадам сифатида Мудофаа вазирини улоқтирибди. Нима бўлса ҳам, у ўз истагини очиқча айтаётгани мақтовга сазовордир.

Аммо, кеча-кундуз ухламасдан кадр алмаштириш билан овора бўлган Шавкат Мирзиё нима сабабдан ўзгартиришлар қилаётганини нимага айтмаяпти? Унинг мақсади – атрофига ўзини ёқтирадиганларни тўплашми? Уни ёқтирадиганлар ўз вазифаларини яхши бажаришга қодир эканликларини кўрсатувчи далиллар борми? Йўқ. Демак, бу шаклда кадрлар ўзгариши билан Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Ғариб аҳволимизни яхши томонга ўзгартириш учун авваламбор жиддий сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни бошлаш лозим. Кадрларни айнан ўша ислоҳотлар доирасида алмаштиришгина қандайдир натижалар бериши мумкин.