27 December 2016
10:05 -
Ўзбек-қозоқ чегараларида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда, аслида, стратегик ўзгаришлар лозим
Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиётини инобатга олган ҳолда амалий жиҳатдан мутлақо янги минтақалараро ҳамда чегаравий алоқалар ва муносабатлар тизимини шакллантириш, шунингдек, чегараларни очиш зарур. Бу ерда гап М-39 трассасидаги “Сирдарё” ва “Целинний” ўтказиш пунктлари мақомини ўзгартириш тўғрисида кетмоқда. Бундан ташқари, “Тошкент-Қазигурт”, “Гулистон-Атамекен” ва “Зангиата-Қоплонбек” ўтказиш пунктларининг мақоми ҳам ўзгартирилиши ҳақида гапирилмоқда, деб қайд этган Утембаев.
Тушунтириш учун айтиш лозимки, чегаралари руслар тарафидан чизиб берилган Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришгач, ўша сунъий чегаралар туфайли СССР замонида қурилган йўллардан фойдаланиш қийин бўлиб қолганди. Масалан, ўзбеклар учун Ўзбекистон ичида бир жойдан иккинчи жойга бориш учун Қозоғистон ёки Тожикистон орқали бориш қулай бўлган ерлар бор эди. Мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ёмон бўлгани ва чегаралардан ўтиш ҳам осон бўлмагани сабабли, ҳайдовчилар Қозоғистон ёки Тожикистон ҳудудларини айланиб ўтишга ва бунинг учун ортиқча ҳаражат қилишга мажбур эдилар.
Январь ойидан бошлаб Қозоғистон орқали чегаралар очилади ва Қозоғистон орқали Ўзбекистоннинг баъзи жойларидан бошқа жойга ўтиш осонлашади.
Аммо, келажак нуқтаи назаридан, Марказий Осиёнинг ҳамма мамлакатларини чегаралари рамзий бўладиган Туркистон ёки Марказий Осиё Иттифиқига бирлаштириш керак эканлиги шубҳасиздир.