23 December 2016
15:41 - Берлинда теракт уюштирган тунислик Анис Амри Миланда отиб ўлдирилди

19 декбрь куни катта юк машинаси билан Берлинда Исо пайғамбарнинг туғилиш куни олдидан ўтказилаётган ярмаркадаги одамлар устига бостирган ва 12 кишини ўлдирган одам тунислик Анис Амри эканлиги аниқ бўлди, ҳисоб. У терактдан кейин бир масжидга бориб намоз қилгани ҳам аниқланибди. Кўринишидан, махсус хизматлар аллақачон масжидларни видеокамералар орқали кузатмоқдалар.

Шундан кейин Анис Амри бошқа ҳеч қаерда кўринмаган, у юрт ташқарисига қочганлиги тахмин қилинабошлаган эди.

Бугун Италиянинг шимолидаги Милан шаҳрида маҳаллий полициячилар шубҳали бир одамни отиб ўлдирдилар.У ўзини ушламоқчи бўлган полициячиларга қаршилик кўрсатибди, бир полициячини енгил ярадор қилибди, ўлимига қадар “Оллоҳу Акбар” деб бақирибди. Унинг бармоқ излари Берлиндаги терактда ишлатилган юк машинасида топилган бармоқ излари билан бир хил чиқибди.

Исломнинг хато тушунчалари билан тарбияланган бундай аҳмоқ террористлар бир неча насронийни ўлдириб, Оллоҳга хизмат қилдик, демак, жаннатга тушамиз деб ўйлайдилар. Аммо, бу қонли ишлари билан Исломнинг юзига доғ тушираётганлари, мусулмонларга муносабат янада ёмонлашаётгани, айнан мусулмонларнинг аҳволи янада ғариблашишини тушунмайдилар.

Бундай мишиқи террористларни қўйиб туринг, аммо дунёда бор бўлган ўн минглаб Ислом уламолари қаерда? Нега улар Исломнинг ва мусулмонларнинг бу аҳволини ўйламайдилар, бу аҳволдан чиқиш учун нима қилиш кераклиги уларни қизиқтирмайди? У ҳолда Исломни мусулмонларга Ғарб ислоҳот қилиб берадими? Бу Исломнинг феълан ўлими бўлади-ку!

Ислом уламолари тезроқ “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг Исломда ўтказиладиган ислоҳотларнинг биринчи қадами сифатида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклиги ҳақидаги таклифи устида иш бошлашлари керак.