23 December 2016
18:42 - Жиззах туманига яна Шароф Рашидовнинг номи берилди, аммо ахир бир кун яна отилади
Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси мажлис ўтказиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишибди. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ушбу ҳужжат маъқуллаш учун Сенатга юборилган.

Жиззах вилоятида Шароф Рашидов номи билан аталувчи туман аввал бор эди, дейди мухбиримиз. Рашидовни шахсан ёмон кўрган ва унинг номини ўчиришга қасд қилган марҳум президент Ислом Карим Шароф Рашидов туманини Сардоба туманига ўзгартирган ва унинг номи билан аталувчи Тошкентдаги проспектни ҳам буздирганди.

Ислом Карим Шароф Рашидовни ёмон кўриши, унинг шахсий масаласи. Аммо, унутмайликки, айнан Шароф Рашидов Ўзбекистонда ўзбек тилини расмий саҳналарда сиқиб чиқарган, 1996 йил Тошкент зилзиласидан кейин, шаҳарнинг марказини тамомийла руслаштирган одам. Унинг номини адабийлаштирига уриниш фойдасиз. Чунки, ахир бир кун ўзбеклар миллат сифатини тиклайдилар ва ҳаромий Ислом Карим билан бирга Шароф Рашидовга ҳам тўғри баҳо берадилар. Баҳо ўта салбий бўлиши шубҳасиз.