23 December 2016
01:35 - Бу дунёга нима бўлмоқда ўзи: Аёлларнинг яланғоч кўчага чиқиши модага айланмайдми? Расмга қаранг!

Сўнги йилларда Ғарбда мода бўлаётган нарсалар одамни ҳайрон қолдириб қўйишдан ташқари одамзоднинг келажаги ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади. Аёллар ўтга асрнинг охирларидан бошлаб кўчаларда ярим яланғоч юришларига ҳамма кўникиб бўлди ҳам дейиш мумкин. Аёллар асрлардан бери қулоқларини тешиб, унга зирак осишарди. Энди лабни тешиб, у ерга тугамача каби тақинчоқлар тақилабошлашди. Ҳозир бундай мода ёш йигитлар ичида ҳам кенг тарқалмоқда.

Ёш йигитларнинг шимларни белдан ҳам пастга тушириб, ички иштонларини кўрсатиб юриш модаларига нима дейсиз?

Ҳозир яна бир янги мода гуркирамоқда. Бу - татиуроква, яъни терини озгина жароҳатлаб бўса ҳам, баданга расмлар чизиш ва уларни кўз-кўз қилиш мақсадида ярим яланғоч юриш.

Бу кетишда яна нималар бўлади? Аёлларнинг, балки, кейин эркакларнинг ҳам яланғоч юриш модаси ҳаётимизга кириб келмайдими.

Бундан бир неча йил сайтимизда белидан пасти яланоғоч бўлган аёл, баданига бўёқ билан чизилган шимда юрганини ҳақида хабар қўяр экан, унга ўша ёланғоч, аммо танасидаги расм туфайли шим кийгандек кўринаётган аёлнинг расмини ҳам илова қилгандик. Фикримизча, бундай аҳмолиқ оммовийликга айланмасдан йўқ бўлиб кетиши керак эди.

Аммо, ақлга сиғмайдиган модалар пайдо бўлаётан экан, белидан пасти яланоғоч, аммо шим расми чизилгани туфайли яланғочлигинини ҳамма ҳам фарқига бормайдиган бўлиб юриш модага айланса нима бўлади, деган савол туғилабошлади.

Англияда чиқадиган Daily Mail газетасининг Online нашрида эълон қилигна расмга қаранг. Бу расмдаги аёлнинг белидан пасти қип-ялонғоч, унинг баданига шимнинг расми чизилган, холос. Бу аёлни Лондонда бир неча соат кездиришибди, фақат 12 киши у аёлнинг белидан пасти қип-яланғоч эканлигининг фарқига борибди.

Ҳа, бу дунёга нима бўлмоқда ўзи? Ва яна нималар бўлади?