21 December 2016
21:32 - Жиззахда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна заводи қурилармиш, аввал тўқимачилик комбинатлари қуриш керакмасми?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Жиззахда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқариш заводи барпо этилади, деб хабар қилмоқдалар. Хабарда таъкидланишича, 16 декабр куни "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудида шишага чуқур ишлов бериш ва йирик ўлчамдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги заводга расмий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтган.

Завод Хитойнинг "Минъюань силу" савдо-саноат компанияси томонидан қурилади. Нашрда берилган маълумотларга мувофиқ, лойиҳанинг умумий қиймати 110 млн АҚШ доллари атрофида. Режага мувофиқ, унинг биринчи навбати 2017 йил май ойида фойдаланишга топширилади. Унинг тўлиқ ишга туширилиши эса 2019 йилнинг сентябрига белгиланган. Шу вақтдан бошлаб "Минъюань силу" Марказий Осиё минтақасида шиша маҳсулотлари, катта ўлчамли ойна ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи энг йирик компанияга айланади, деб ёзмоқда Спутник веб нашри.

Бундай завод Ўзбекистонга қанчалик фойда келтириши мумкинлиги хабарларда айтилмайди, дейди мухбиримиз. Аммо, бир нарса аниқ, ҳозир Ўзбекистнда тўқимачилик саноатини ривожлантириш устида ишлаш керак. Бундан ҳам муҳими, бундай саноат ўзбек инвесторлари тарафидан яратилиши шарт. Демак, Шавкат Мирзиё ўта тезлик билан Ўзбекистонда бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган жиноят сифатидаги тўсиқларни олиб ташлаши керак.