21 December 2016
22:23 - Ўзбекистонда бир нечта қуёш станциялари қурилади, фойда чет элларга кетади
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги илк фотоэлектр станциясини қуради. "Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВТ бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун бош пудратчини аниқлаш бўйича ўтказилган тендер танловларида Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd ғолиб деб топилди", - дейилади хабарда.

“Ўзбекэнерго” ширкатига кўра, мамлакатда 400 дан ортиқ кўчма қуёш электр станциялари ўрнатилади. Германиянинг GOPA International Energy Consultant, Suntrace GmbH ва Renewables Academy AG консорциуми лойиҳани амалга ошириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади. Компания режасига кўра, Марказий Осиёдаги биринчи қуёш станцияси йилига 200 миллион кВт.с электр энергияси ишлаб чиқаради.

Умумий қиймати 275,8 миллион доллар бўлган лойиҳа Осиё Тараққиёт Банки ва Ўзбекистон Реконструкция ва Тараққиёт Фонди томонидан – ҳар бири 110 миллион доллардан ҳамда "Ўзбекэнерго"нинг 55,8 миллион доллар маблағи ҳисобидан молиялаштирилади. Ўзбекистонда 2020 йилга қадар умумий қуввати 300 МВт бўлган учта қуёш станцияси қуриш режалаштирилган.

Кўриниб турибдики, бир нечта қуёш станцияси Ўзбекистон давлати ва чет эллик инвесторлар қурадилар. Ўзбекистондан биронта шахсий инвестор иштирок этмайди. Демократия бўлмаган Ўзбекистон коррупция ботқоғида экан, қаёш станциялардан фойдани чет элликлар оладилар.

Шундай экан, йиллардан бери айтиб келаётган фикримизни қайтаришга мажбурмиз, дейди мухбиримиз. Ўта тезлик билан Ўзбекистонда бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида ҳаромий Ислом Карим тарафидан қўйилган жиноят сифатидаги тўсиқлар олиб ташланиши керак. Ўзбекистоннинг фойдасига ишлайдиган бундай ишни ҳозир Шавкат Мирзиё қилиши керак.