20 December 2016
22:11 - Ислом Каримни қўриқлаган генерал энди мамлакат сарҳадларини қўриқлайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Хавзсизлиги Хизмати раҳбари сифатида ишлаб келган генерал-майор Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси раиси этиб таийнланди. Сўнгги 5 йилда бу лавозимда ўтирган Зоҳид Дусанов эса, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига бошлиқ этиб дўнатилди.

Муиджон Тоҳирий Ўзбекистон президентининг Давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик Кенгашининг котиби ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият юритганди. У Ислом Карим вафотидан сўнг деярли бўш қолди, чунки, янги президент Шавкат Мирзиё Президент Хавфсизлиги Хизматни тарқатиб юборганди.