20 December 2016
21:28 - Айрим веб нашрлардаги эшшаклар журнaлистлардан “Эшаклар қабристони” ҳақида ёзмасликни талаб қилмоқда
Ўзини Universal portal last news деган улуғвор ном билан атаётган Ўзбекистондаги upl.uz сайти раҳбарияти журналистлардан Самарқандда топилган эшаклар қабристони ва у ердан ташиб кетилган минглаб килограмм эшак гўшти тақдири ҳақидаги хабарларни чоп қилмасликни талаб қилмқода. Уларнинг аҳмоқона мантиғига кўра, бу каби хабарлар Ўзбекистонга келмоқчи бўлган сайёҳларни чўчитиб юбориши мумкин эмиш.

"Мамлакатимиздаги турли сайтларни варақлар экан, қаттиқ ҳижолатга тушамиз, баъзан бу ҳолга тушунмасдан ажабланамиз. Бизда битта савол пайдо бўлади: Нима учун? Катта аудиторияга эга сайтлар ўқувчиларнинг фойдасига хизмат қилмайдиган бўлмағур нарсаларни чоп қилади", - деб ёзмоқда улар. Universal portal last news (upl.uz) сайтига кўра, Самарқанд шаҳри яқинида топилган эшаклар қабристони ҳақида ёзилган хабарларни ўзбекистонликлар билан бирга чет эллик сайёҳлар ҳам ўқиб қолиши мумкин.

"Улар (эшак гўшти ҳақида ёзган журналистлар) биз ҳақимизда ўйлаяпти, дейсизми? Юртимизда туристларнинг маркази бўлган, муқаддас диёр, буюк аждодларимизнинг ватани бўлмиш Самарқанд ҳақида ўйлайди дейсизми? Албатта йўқ!", - дейилади хабарда. Бу каби хабарларни чоп қилган журналистлар Ўзбекистонни шарманда қилмоқда экан.