20 December 2016
19:47 - Собиқ миршаббошилар Зокир Алмат ҳамда Баҳодир Матлуб сиёсий саҳнага қайтдилар
Андижонда тинч аҳолини ўққа туттирган собиқ Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алмат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг изни билан Коррупцияга қарши кураш бўйича идоралараро кенгаш раиси сифатида сиёсий саҳнага қайтди. Яна бир собиқ Ички ишлар вазири, иккинчи даражали кўз ожизлиги билан пенсияга чиқарилган генерал-лейтенент Баҳодир Матлубга эса Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозими тортиқ қилинди.

Шавкат Мирзиё президентликка сайланиши ортидан айримларда пайдо бўла бошлаган умидлар аста-секин саробга айланмоқда. Қачонки, Шавкат Мирзиё кадрлар алмаштириш билан эмас, Ўзбекистонда ҳақиқий ислоҳотлар ўтказишни бошласа, умид яна уйғониши мумкин.