20 December 2016
20:21 -
Рустам Азим ўзбек ва тожик режимлари мунсабатларини юмшатиш учун Душанбега йўл олмоқда

Комиссияда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азим ва Тожикистон ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид музокаралар олиб боради. Тожик нашрларига кўра, ҳукуматлараро йиғилишда икки давлат ўртасидаги темир ва автобус йўлини очиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Манба маълумотларига кўра, икки давлат чегарасида яқин орада янги назорат-ўтказиш пунктлари ҳам очилади.
Душанбе учрашувида виза режимини енгиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкинлиги айтилмоқда. Аммо, муҳим бўлгани, Тожикистонда ўзбек мактабларини бекитиш, ўзбекларни трихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсати тўхтатилишидир. Ёки, Рустам Азимни бундай нарсалар қизиқтирмайдими?