17 December 2016
01:34 - Шавкат Мирзиё янги ҳукумат таркибида яна иккита ўзгариш қилди, ўзининг одами бўлмаган 2 кишини нарроққа улоқтирди
Биринчиси. Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Ботир Зокиров Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталида хабар қилинган. "2016 йил 14 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4877-сон фармонига мувофиқ Закиров Ботир Иркинович Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди", дейилган хабарда.

Шу муносабат билан Ботир Зокиров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Иккинчиси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг фармони билан Анвар Шаропов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Шу пайтга қадар Анвар Шаропов Ўзбекистон Республикаси президентининг ташкилий кадрлар хизмати бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келаётганди.

Тамин қилиш қийин эмаски, Шавкат Мирзиё ўзининг одами деб ҳисобламайдиган Ботир Зокиров ва Анвар Шаропов сал нарроққа улоқтирди.