16 December 2016
22:20 -
Лондонда ўз хотинини ўлдиришда гумонланган ўзбек ҳибсга олинди
Лондон шаҳрининг Тэмсмиид даҳасида полиция 29 яшар Умида Эшбобоеванинг ўлими юзасидан унинг турмуш ўртоғини ҳибсга олган. Маълум бўлишича, ҳамюртларимиз бўлган эр-хотиннинг ўртасида маиший жанжал кўтарилган ва эр рафиқасини ўлдириб қўйган. Марҳума маҳаллий шифохоналардан бирида оддий хизматчи эди. Ўзбекистон элчихонаси мазкур ҳодисадан хабардор ва тергов жараёнини кузатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида Британиянинг Рединг шаҳрида 36 яшар ўзбекистонлик Бобур Эсановнинг ўлдирилгани хусусида хабар бергандик. Аммо ўша воқеанинг ривожи ҳам маълум эмас, дейди мухбиримиз.