16 December 2016
21:49 -
Бечора Ўзбекистон: Самарқанд вилояти раҳбарлари эшакмозорга бордилар, кимлардир эшакларни сўйиб, халлқа мол гўшти деб сотгани маълум бўлибди

“Бу ерда кўп миқдорда эшак жасадлари, суяклари ҳамда улар атрофида дайди итлар, мушуклар ва ёввойи қушлар борлиги аниқланди”, - дейилади бугун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тарқатилган хабарда. Бундан ташқари, сув ҳавзаси яқинида қўлбола усулда лойдан уйлар ва турли бинолар қурилган бўлиб, суякларни куйдириш учун мўлжалланган қўлбола печ, суяк майдаловчи ясама тегирмон борлиги ҳам аниқланибди.
Тахминларга кўра, бу ерда кўп миқдорда эшаклар сўйилиб, аҳолига мол гўшти ўрнида алдаб сотилган. Самарқандликлар бир неча йиллардан бери эшак гўшти билан озиқланиб келишган.