16 December 2016
20:24 - Сурхондарё вилоятига Шавкат Мирзиёнинг шогирди ҳоким қилинди
Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Шавкат Мирзиё иштирок этган мажлисда вилоят ҳокими Тожимурод Мамараимов лавозимидан четлатилиб, Навоий вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Эркин Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган. Эркин Турдимов ўз қўполлиги ва сўконғичлиги билан давлат раҳбари бўлган устози Шавкат Мирзиёни ортда қолдирган муносиб шогирд ҳисобланади.

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Мамарайимов эса, шу вилоятнинг Қизириқ туманига ҳоким қилиб жўнатилибди.

Эркин Турдимов 1969 йили Самарқанд вилоятида туғилган, 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Айни паийтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати. 2006 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.