16 December 2016
19:11 - Сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон карцерга ташланди, демак жазо муддати узайтирилади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони Ижро Этиш Бош бошқармасининг Зарафшондаги колониясида жазо муддатини ўтаётган 62 яшар Муҳаммад Бекжон карцерга ташланган. Бу ҳақда у билан 13 декабрь куни кўришиш учун борган қариндошлари маълум қилишди. Турма ходимлари ҳам Муҳаммад Бекжон билан 10 январга қадар учрашиш мумкин эмаслиги, унинг изоляторга тушганини айтишмоқда.

Шу йилнинг ёзида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари билан учрашувда озод қлинишидан умид қилган Муҳаммад Бекжонга яна муддат қўшиб берилса, мамлакатда бирор тарзда сиёсий ўзгаришлар бўлмаслигини англаш мумкин, дейди мухбиримиз.

Аслида, Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”ни Ислом Каримга Тошкент марказидан 2 та квартира олиш ва Коммунистик партия рўйхатидан депутат бўлиш эвазига сотган ва Ўзбекистонда тожиклар режими ўрнатилишига хизмат қилган акаси Салой Мадаминнинг телба-тескари, шубҳали ҳаракатларини ўйлаб ўтирмасдан, акасиники бўлгани учунгина қўллаб-қувватлаган ва шу туфайли қамоққа тушган Муҳаммад Бекжон жазосини олиб бўлди. Энди унинг озод қилинишини истардик.

У 1999 йилдаги Тошкент портлашлари ортидан Украина ҳукумати тарафидан Киевда ушланиб, Ўзбекистонга топширилган ва Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилганди. Кейинчалик унинг жазо муддатлари бир неча марта узайтирилган.