
Мамлакат парламентида кўпчилик ўринга эга бўлган Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бош вазир лавозимига кимни тайинлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 13 декабрь кунги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Маълумки, Абдулла Арипов 2002 йил май ойидан то 2009 йил октябригача Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигининг раҳбари бўлиб ишлаган ва 2009 йили Бош вазир ўринбосари лавозимига кўтарилган эди. Аммо, у 2012 йили Ислом Каримнинг “Фуҳуша” лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримнинг мобиль ширкатлардан олган пораларига алоқаси борлиги айби билан ишдан олиниб, жавобгарликка тортилганди. Шавкат Мирзиё ҳокимиятни қўлига олгач, аниқроғи, шу йил 13 сентябрда Абдулла Ариповни қайтадан Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлаганди.
Кўриниб турибдики, бу одам Ўзбекистон ҳукуматига янги раҳбар бўлади. Ҳеч шубҳасиз, бу - Шавкат Мирзиёнинг қарори ва у эртага Парламентда қонунлаштирилади, дейди мухбиримиз.