12 December 2016
17:12 - HRW Шавкат Мирзиёдан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни, Андижон қатлиомини тергов қилишга рухсат беришни талаб қилди
Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган дунёнинг энг обрўли ва машҳур Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёни мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчили аҳволни яхшилаш йўлида аниқ қадамлар қўйишга чақирди. Ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон қирғини юзасидан мустақил терговга изн беришни сўраш билан бирга, яқин 5 йилда ўтказилиши лозим бўлган ислоҳотларни санаб ўтди.

Лозим бўлган ислоҳотлар ичида сиёсий маҳкумларни озод этиш, БМТ масъул идоралари билан ҳамкорлик қилиш, қийноқларни тугатиш, матбуотдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқаролик жамиятини эркинлаштириш, диний эркинликларни таъминлаш, жинсий озчиликларга қарши дискриминация ҳолларига чек қўйиш, мажбурий меҳнатни тугатиш ва бошқалар бор.