12 December 2016
18:11 -
Ҳасанбой Дўсматга йилнинг энг яхши боксчиси унвони берилди

Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) Рио-де Жанейрода бу йил ўтказилган Олимпиада ўйинларида бокс бўйича 46-49 кг вазн тоифасида ғолиб чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматни йилнинг энг яхши боксчиси деб эълон қилди. Мазкур уновонга Ҳасанбойдан ташқари кубалик Робейси Рамирес ҳамда қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ҳам даъвогарлик қилган. Аммо, овозларнинг 77 фоизи ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматга берилди ва айнан у “Йилнинг энг яхши боксчиси” бўлди.