29 November 2016
21:25 -
Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини имзоладилар
Россия президенти Владимир Путин махсус фармойиш имзолаб, Ўзбекистон билан Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашга изн берганини кечагина хабар қилган эдик. Бугунги воқеалар кўрсатмоқдаки, шартнома аввалдан ҳозирланиб бўлинган экан.
Русларнинг расмий давлат хабар агентлиги “Новости” хабар қилишича, бугун Москвада Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ва Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев 2017 йилда икки мамлакат ўртасида Ҳарбий-Техник Ҳамкорликни Ривожлантириш Шартномасини имзоладилар.
Икки вазирнинг учрашуви ва шартнома имзоланишидан кейин, икки вазир журналистлар олдига чиқдилар.
Сергей Шойгу, жумладан, шундай деди: “Бугун Марказий Осиё минтақасида пайдо бўлаётган хавф ва чақириқлар - уларни нейтраллаштириш йўлидаги ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилади. Бизнинг мамлакатларимизга Ислом Давлати (ИШИД назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”) ва бошқа террористик ташкилотларнинг жангарилари кириб келишига йўл қўймаслигимиз керак”.
Қобул Бердиев лаганбардорчилик руҳидаги сўзлар айтиш билан чекланди: “Бизни Россия билан жуда кўп нарса боғлаб туради. Айтиш мумкинки, боғлаб туради эмас, балки биз қандайдир бўлинмаганмиз. Балки, ўзаро ҳамкорлигимиз унчалик ҳам фаол бўлмаган даврлар бўлгандир, бироқ, биз ҳар доим Россия билан биргамиз, Россия биз учун асосий стратегик ҳамкордир... Биз Сурияда бўлаётган воқеаларни ҳам кузатиб бормоқдамиз, Россиянинг ютуқларини, Россия бутун дунёга қурол кучини, техника ва янги технологияларни намойиш қилаётганини кузатиб турибмиз".
У шунингдек, ўзбек зобитларига Россия ҳарбий ўқув билим юртларида таълим берилишининг қайта бошланиши муносабати билан ҳам Кремлга миннатдорчилик билдирган. Бу хилдаги ўқув жараёнлари 2012 йилда тўхтатиб қўйилганди, дейди мухбиримиз.