29 November 2016
20:45 -
Ислом Каримнинг хавфсизлиги учун бекитилган кўчалар очилмоқда
Кечадан бошлаб, Тошкентда Оқсарой резиденцияси қаршисидаги йўлда автотранспортлар ҳаракатлана бошлади. Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов шоҳ кўчаси ва Бешёғоч кўчаси ўртасидаги қисми очилди. Йўлнинг ушбу қисмида илгари ўрнатилган ҳаракатланишни чекловчи барча белгилар олиб ташланди.
Бир неча йиллардан бери марҳум Ислом Каримнинг хавфсизлиги учун бекитилган марказий кўчалар шу тариқа очилмоқда. Энди собиқ режимбошининг Кўксарой резеденцияси ёнида очилмаган бир неча кўчалар қолди. Бу кўчалардан ҳам транспорт ҳаракатига рухсат берилса қатновда сезиларли енгиллашишлар бўларди, дейди мухбиримиз.