29 November 2016
19:47 -
Стоматология Институтининг вилоятлардаги бўлимлари ёпилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, Тошкент Давлат Стоматология Институтининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукусдаги филиаллари ёпилади. Uzbekistan Today нашрига кўра, икки йил муқаддам очилган мазкур муассасалар малакали мутахассис тайёрлашга қодир эмас.
Филиаллар Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтлари ва Тошкент Педиатрия Институтининг Нукус филиалига факультет сифатида бириктирилади ва талабалар ўқишини тиббиёт институтларида давом эттиришади.