Бугун Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов РИА Новости агентлигига “Тошкент постсовет ҳудудидаги иқтисодий интеграция жараëнларини диққат билан кузатмоқда ва ҳозирча на Евроосиë Иқтисодий Иттифоқи ва на Божхоналар Иттифоқига киришни ўзи учун манфаатли деб билмайди” қабилида баёнот берди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон у ëки бу интеграциявий ташкилот ва тузилмаларга¸ биринчи навбатда¸ ўз манфаатларидан келиб чиқиб аъзо бўлади, Ўзбекистон мутахаассислари эса, ҳамма нарсани чуқур ўрганиб, Евроосиë Иқтисодий Иттифоқи ва Божхоналар Иттифоқига аъзо бўлиш Ўзбекистонга ҳеч қандай афзаллик бермаслигини, аксинча, баъзи масалаларда бизга зарар келтириши мумкинлигини аниқлашди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Тўлагановниннг гаплари алжирашдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон бу ташкилотга кирмаётганини ягона сабаби – Ўзбекистон амалда ишлайдиган халқаро уюшмаларга аъзо бўлоладиган ҳуқуқий давлат эмаслиги, аъзо бўлиш қандайдир қонунлар доирасида ишлашни талаб қилиши, Ўзбекистонимиз эса, қонунлар доирасида яшайдиган замонавий ҳуқуқий давлат ҳам эмас, Совет замонининг колхозларига ўхшаган бир нарса эканлигидир.
“Ҳаракат” ЕИИга аъзо бўлиш эмас, Европа Иттифоқига яқинлашиш тарафдори. Аммо, бунинг учун авваламбор Ўзбекистонни давлат сифатига эга бўлган мамлакатга айлантириш керак.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбойнинг қўллови билан Путин томонидан 2001 йилда Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти сифатида тузилган, 2014 йилда Евросиё Иқтисодий Иттифоқига айлантирилган мазкур тузилма, постсовет ҳудудидаги асосий интеграцион лойиҳадир. Евроосиë Иқтисодий Иттифоқига Россиядан ташқари Арманистон, Беларусия¸ Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.