Бир йилдан бери Канаданинг Бош вазири лавозимида ўтирган 44 ёшли Жастин Трюдо Куба диктатори Фидел Кастронинг ўлимига кўрсатган муносабати билан ўзининг мишиқилигини кўрсатди десак, муболаға бўлмайди. Ғарб матбуоти ёзишича, Жастин Трюдо Фидел Кастро ўлгандан кейин, бу диктаторни олқишловчи баёнотлар берибди, унинг ўлимидан таъсирланганини айтибди. Аммо, канадаликлар ва АҚШнинг оммавий ахборот воситалари унинг бу баёнотларига ўта салбий муносабат кўрсатгач, у якшанба куни Кастронинг диктатор бўлганлигини айтишга мажбур бўлибди.
Кеча эса, Бош вазирнинг офисидан Жастин Трюдо Кастрони кўмиш маросимига бормаслиги билдирилибди.
Дунёда Кастро каби диктаторларнинг ҳар бир тешигини ялашга тайёр бўлган аҳмоқлар етарлича бор. Аммо, Канададек демократик давлатнинг Бош вазири қилган ишни, унинг ёшини ҳам ҳисобга олиб, “мишиқилик” деб баҳолаш энг тўғриси бўлса керак.