26 November 2016
18:14 - Мана, “Бирлик” Ислом Каримдан кейин Фидел Кастрони ҳам ўлдирди (ярим ҳазил, ярим чин)

“Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги сўнги йўлларда Ислом Каримнинг меҳмон билан камдан-кам бўладиган учрашувлари ҳақидаги хабарларга қуйидаги маънода изоҳ берарди: “Оғир касаллиги туфайли инидан чиқмайдиган Ислом Каримни наркотик моддалар билан шишириб ва бўяб-чирмаб бу учрашувга тайёрлашгани аниқ. Аммо, шундай бўлса ҳам, унинг кўриниши ғариб бўлгани сабабли, бу каби учрашулар ҳақидаги расмий хабарларга мезбон ва меҳмоннинг умумий расми қўйилмайди. Ислом Каримни қирчиллама йигитдек қилиб кўрсатилган алоҳида портрет расми қўйилади”. Шундай истеҳзоли кулишлар билан Ислом Карим ўлдирилган эди.

Мана энди, “Бирлик” Фидел Кастрони ҳам ўлдирди, дейиш мумкин. “Бирлик” Партиясининг 2006 йил 6 ноябрда Европа Итифоқига қилган мурожаатида ва партия раиси Абдураҳим Пўлатнинг 2012 йил 2 февралда ўша пайтдаги АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга ёзган хатида турли диктаторликларга, масалан, Куба, Ироқ ва Шимолий Кореяга қарши киритилган санкициялар ва уларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати хато бўлгани, изоляци айнан диктаторларга фойдали эканлиги, бундай диктаторликларни, Ўзбекистонни ҳам, демократик дунёга интеграция қилиш самаралироқ бўлиши таъкидланганди.

Ўшанда ЕИдан расман ижобий жавоб ҳам келган. Ҳиллари Клинтон “Бирлик”га жавоб бемаса ҳам, унинг таклифларини амалга оширишга бошлади ва тезда Куба билан алоқалар тикланди, ўзаро алоқалар ривожланишга бошланди. Бунай жараёнлар ўзи яратган коммунистик диктатурани ўлимга олиб боришини тушунган ва бунга чидай олмаган Федя (Фидел Кастро) бугун оламдан ўтди. У бор-йўғи 90 ёшда эди.

Нима ҳам дердик, кубаликларни озодлик йўлидаги муҳим воқеа билан табриклаймиз.

Билмаганлар учун эслатиш керакки, “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатнинг ЕИ ва Ҳиллари Клинтонга ёзган мурожаати ва хати, ЕИ расмийсининг жавоби – ҳазил эмас, улар ўша пайтда сайтимизда эълон қилинган, истаган одам уларни сайтимиз архивидан топиб ўқиши мумкин.