23 November 2016
13:39 - Сенсация: Шавкат Мирзиё - барча давлатлар, энг аввало қўшнилар билан дўстлик тарафдори эмиш

Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияниннг президентликка номзоди Шавкат Мирзиё кеча, яъни 22 ноябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашибди. Режимнинг қўғирчоқ ахборотт воситалари бу ҳақда бугун хабар тарқатдилар ва номзоднинг асосий мақсади — мамлакатда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, одамларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ҳаёт сифатини янада юксалтириш эканлигини таъкидладилар. Бу умумий валдириш эканлигини “Ҳаракат”нинг ҳамма ўқувчилари тушунса керак.

Тўғри, шу билан бир қаторда, Шавкат Мирзиёнинг сиёсатида Ислом Каримов белгилаб берган принципларга амал қилган ҳолда тинчликпарвар сиёсат юритиш, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналиш бўлиб қолишини уруғуладилар.

Қаранг, демак, Ўзбекистон яккамоховлик сиёсатини давом этирмоқчи. Бу сиёсат Ўзбекистонни ўлимга олиб боради. Аммо, дунёнинг барча давлатлари энг аввало қўшнилар билан дўстлик ҳақида тўхтамай  гапиради. Муҳим бўлган, буни қандай қилиш.

Қўшни мамлакатларда ўзбек мактабларини бекитиш, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш, Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан фашистик сиёсат олиб бориш давом этаётган экан, Шавкат Мирзиё улар билан қандай дўстона ҳамкорлик қилмоқчи? Қуруқ валдираш эмас, бу саволга жавоб бериш муҳим. Нима, у қўшни мамлакатлардаги ўзбекларнинг аҳволига кўз юмишни давом эттирмоқчими?! У ҳолда ўзбекларда Шавкат Мирзиёнинг миллати нима ўзи деган савол туғилмайдими?!