23 November 2016
22:06 -
Европарламент бугун Россияга қарши қарор чиқарди, эртага Туркияга қарши чиқармоқчи
Европа Иттифоқининг 1957 йилда ташкил этилган қонунчилик органи - Европа Парламенти (Европарламент) жаҳондаги энг таъсири кучли қонунчилик органларидан бири ҳисобланади.
Бугун Европарламент “ЕИнинг стратегик коммуникациялари учинчи тарафларнинг пропагандасига қарши турадиган кучдир” номли резалюция қабул қилди. Бу резолюцияда учинчи тараф деб Россия кўрсатилмоқда ва русларнинг Sputnik сайти, Russia Today (Россия Бугун) телеканали, “Рус дунёси” фонди ва “Россотрудничество” агентлиги каби муассасалар ЕИининг аъзоси бўлган давлатларга қарши иш олиб бориш, бу давлатлар ичида низолар чиқариш, бу давлатлардаги мухолифларни қўллаб-қувватлаш сиёсати олиб боришда айблади ва уларга қарши туриш чақириғи қилди.
Бу қарор ЕИ давлатлари учун мажбурий эмас, аммо шундай бўлса ҳам, у ўзига яраша жиддий ҳужжат. Айнан шу сабабдан, бу қарорга Россия Президенти Путиннинг ўзи ҳам муносабат билдирди. У ўз мамлакатидаги ахборот воситаларининг журналистларини олқишлаб, Европа уларга қарши махсус қарор чиқаришга мажбур бўлгани билан табриклади. Нима ҳам дердик – бечора Путин.
Эртага Европарламент Туркияни ЕИга аъзо қилиб олиш учун 50 йилдан бери олиб борилаётган музокараларни тўхтатиш ҳақида қарор чиқармоқчи. Европарламента кўра, Туркия демократияни йўқ қилиш йўлига кириб, Европа стандартларидан узоқлашиб бормоқда.
Туркия Президенти эртага қарор чиқарилишини кутиб ўтирмасдан, бугуноқ Европа Иттифиқига ташланди ва Европарламент чиқарадиган қарор Туркия учун бир тийинли қийматга эга эканлигини урғулади. Савол туғилади, ундай бўлса, Туркия нима учун 50 йилдан бери ЕИга кириш учун ҳаракат қилмоқда, бу ярим асрнинг 15 йили Туркияда ҳокимият Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси қўлида бўлган ва айнан шу ҳокимият ЕИга кириш учун роса ҳаракат қилган эдику?
Нима ҳам дердик – бечора Эрдўғон.
ЕИнинг бугунги ва эртага олинадиган қарорлари Россия ва Туркияни янада жипслаштириши ўз-ўзидан маълум, аммо бу икки мамлакат, айниқса, Туркия бундай жипслашишдан стратегик фойда кўролиши ўта шубҳалидир.