23 November 2016
07:09 -
Сайланган президент Трамп ўз ҳукуматини тузмоқда, АҚШ иқтисоди эса, барқарор юксалмоқда
АҚШ ахборот воситалари янги сайланган, аммо президентлик курсисига ҳали ўтирмаган Доналд Трамп ўз ҳукуматига кимларни танлаётгани ва кимларни танлаши мумкинлиги ҳақида тахминлар қилиш билан овора. Унинг ҳукуматида кимлар бўлиши, бу ҳукумат қайси йўлдан кетиши фақат ташқи дунё ва АҚШ сиёсатчиларини эмас, бизнес вакилларини ҳам қизиқтириши кераклиги табиий.
Кўриниб турибдики, бизнес - Трамп фақат бизнесга ёқадиган қадамлар қилишига ишонмоқда. Айнан шу ишонч туфайли Нью-Йорк фондлар биржасидан фақат яхши хабарлар келмоқда.
8 ноябрдаги сайловларда Трамп ғалаба қозонгани маълум бўлиши биланоқ, Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи – Dow Jones икки кунда тахминан 500 поғана юқорига сакраб, тарихий рекордлар ўрнатганини, яъни 18934 га чиққанини, ҳамма нарса бизнинг башоратларимиз йўналишида бўлаётганини аввал хабар қилган эдик.
Бир неча кун аввал эса, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв фоиз ставкасини, яъни қарзга берилган пул учун олинадиган фойда фоизини ҳозирча орттирмаслигини билдирди. Одатда бундай хабардан кейин Dow Jones ўпирилиб тушарди. Аммо, ҳали Обама ҳукуматининг қўлида бўлган Федерал Резервга эмас, Доналд Трампга ишонган Dow Jones яна юксалишга бошлади ва кеча тарихда биринчи марта 19 мингдан ошиб, янги рекорд ўрнатди – 19044.
Бу – АҚШ иқтисоди барақар юксалишда эканлигининг кўрсатгичидир.