22 November 2016
08:12 -
Бечора Ғарб: АҚШ Давлат Департаменти Европага борадиганларни режалаштирилаётган терактлар билан огоҳлантирди. “Ҳаракат”: Бундай терактларга кўникиш керакми?
Ҳа, айнан шундай, кеча Давлат Департаменти келаётган байрамлар даврида Европага борадиган ватандошларини, турли терактлар режалаштирилгани ҳақида аниқ маълумотлар борлиги туфайли, “Европага Саёҳат Ҳушёрлиги” (Europe Travel Alert) номли чақириғи билан огоҳлантирди.
Бу ҳушёрлик чақириғида айтилишича, ИШИД (ёки арабчасига ДАЕШ), Ал-Қоида ва шуларга ўхшаш террористик ва экстремистик ташкилотлар келаётган байрамлар мавсуми арафасида ҳамда байрамлар пайтида Европада террористик актлар режалаштиришаётгани ҳақида ишончли маълумотлар бор. АҚШ фуқаролари эълон қилинмасдан ўтказилиши мумкин бўлган бундай ҳужумларни ҳар доим назарда тутиб, доим ҳушёр бўлишлари керак. Чақириқда қандай ҳушёр бўлиш хусусида маслаҳатлар ҳам берилган ва бу ҳушёрлик даври 2017 йил 20 февралда битиши ҳам билдирилган.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган мактубларида ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан хато тушунчаларда эканлиги сабабли, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, бу хато тушунчалар ўзгартирлмагунча, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмаслигини билдирар экан, бундай ислоҳотларга тайёр бўлмаган Ислом динига бу масалада ёрдам бериш кераклигини ҳам урғулаган эди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири.
Бироқ, Президент Обаманинг Абдураҳим Пўлатга юборган жавоблари кўрсатмоқдаки, АҚШ расмийлари ҳам бунай ёрдамга тайёр эмаслар ёки масаланинг моҳиятини ҳали тушунаётганлари йўқ. Бошқа тарафдан, Давлат Департаментининг ҳушёрлик чақириғи кўрсатмоқдаки, АҚШ расмийлари ислом терроризмни қандай қилиб тўхтатишни ҳам билмайдилар. Демак, бечора Ғарб ҳозирча ҳар қадамда исломий терактлар бўлишидан қўрқиб, ҳушёрликда яшашга маҳкум.
Балки, бу фожеа эмасдир. Чунки, ҳозир бутун дунё Ғарб яратган автомобиллар, поездлар, учоқлар ва бошқа техник воситалар қуршовида яшайди, бу техник воситалар туфайли ҳар қадамда бўлиши мумкин бўлган ҳалокатларга ўрганиб ва кўникиб қолди. Демак, исломий терактларга ҳам кўникиш керак эмасми?