20 November 2016
20:15 -
Қамчиқ довонида бўрон туфайли ҳаракатланиш оғирлашишидан огоҳлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда.
“19-21 ноябрь кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50-100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20-25 метрни ташкил этади”, - дейилади вазирликнинг SMS-билдиришномасида.
Қайд этилган кунларда Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати пасайиб, музлаш рўй бериши мумкин. Ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш сўралган. // kun.uz