20 November 2016
07:38 -
Доналд Трамп Марказий Истиҳборот Агентлигига бошлиқ қилмоқчи бўлган одам ҳам “Ҳаракат” каби ўйлар экан
Туркияда Эрдўғон ҳокимиятига ашаддий мухолиф бўлган Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Марказий Истиҳборот Агентлигига (МИА, инглизча - CIA, русча - ЦРУ) бошлиқ қилиш учун танлаган одами – АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлган Вакиллар Уйининг аъзоси, яни конгрессмен Майк Помпео (Mike Pompeo) Туркияда 15 июль кечаси бўлган давлат тўнтаришига уруниш ҳақида 16 июль куни ўз Твиттерида Эрон ташқи ишлари вазири Жавод Зарифнинг Туркиядаги мавжуд ҳокимият тарафдори бўлиб айтган гапларига жавобан “Эрон ҳам Туркия Президенти Эрдўғоннинг ҳокимияти каби демократикдир. Яъни иккаласи ҳам исломчи тоталитар диктаторликдир” деб ёзув қолдирган экан.
Қаранг, “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери “Эрдўғоннинг мақсади - Туркияни Эронга ўхшаган исломий диктаторлик давлатига айлантиришдир”, деган фикрни айтиб келмоқда. Демак, қаёққа қараманг, ҳамма ерда “Ҳаракат” каби ўйлаганлар кўпаймоқда.
Ҳа, ҳамма секин аста тан олишга мажбур бўлади – Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар.