18 November 2016
12:38 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Фақат Ўзбекистоннинг эмас, АҚШдек давлатнинг аҳволига ҳам биз тўғри баҳо бердик
Бу мавзуда катта мақолалар ёзиш мумкин ва керак, аммо ҳозир бунга имконимиз йўқ. Шу сабабли, бир нечтагина факт асосида хулосамизни билдирамиз.

Маълумки, ҳозир жаҳондаги ривожланган давлатларнинг иқтисодий аҳволининг кўрсатгичларидан бири – бу давлатларнинг фондлар биржасидаги аҳвол, бу биржаларнинг индексларидир. Масалан, АҚШ иқтисодининг аҳволи Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексида ўзини акс эттиради.

Шу йил 29 январдаги «“Ҳаракат” яна ҳақ бўлиб чиқмоқда: Нью-Йорк фондлар биржасининг ботиш сабаби АҚШ иқтисоди ёмонлашаётгани эмаc» номли хабаримизда Нью-Йорк фондлар биржасининг Dow Jones индекси барқарорсизликда эканлигининг сабаби иқтисод ёмонлашаётганида эмас, мавжуд ҳукуматга, яъни ўта заиф ички ва ташқи сиёсат олиб бораётган Президент Обаманинг ҳукуматига, хусусан, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резервга бўлган ишончсизликда, деб баҳо берган эдик. Кейин йил бўйи ҳам шунга ўхшаш баҳолар бериб келдик.

8 ноябрдаги президентлик сайловларида Обама тарафидан қўллаб-қувватланган Ҳиллари Клинтон эмас, уларнинг ашаддий рақиби, душмани десак ҳам бўлаверадиган Доналд Трамп ғалаба қозонгани маълум бўлиши биланоқ Нью-Йорк фондлар биржасиди жиддий жонланиш бошланди, Dow Jones индекси юқорига сакраб, тарихий рекордлар ўрнатабошлади.

Dow Jones индекси охирги бир неча йил ичида 18 мингнинг остида ўйнаб турарди. Трамп ғалаба қозонгандан кейин бу индекс осмонга сакраб 18 минг 900 гача чиқди. Тарихий рекорд 18934 бўлди. Ҳозир Dow Jones индекси 18900 нинг остида зиг-загли ўйнаб турибди.

Dow Jones индекси АҚШнинг энг катта 30 та компанияси акцияларининг ўртача қийматидир. Демак, бу компаниялар акцияларининг қиймати ошди, компаниялар яна ҳам кучайди. Булар АҚШ иқтисоди кучайиб бораётганининг, Доналд Трампга ишонч Барак Обамга бўлган ишончдан кучли эканлигининг кўрсатгичидир.

“Ҳаракат” Агентлиги тарафидан АҚШ иқтисодига бериб келинган баҳолар ва бизнинг Доналд Трамп АҚШдаги президентлик сайловларда ғалаба қозонишини аввалдан башорат қилиб келолганимиз кўрсатмоқдаки, “Ҳаракат” ростдан ҳам “Ҳақиқий хабар” воситасидир.

Ўзбекистондаги аҳволни ҳам айнан “Ҳаракат” тўғри ёритмоқда, Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволига тўғри дианоз қўймоқда. Бундан ҳам муҳими, миллат ва давлатни бу аҳволдан олиб чиқиш йўлларини кўрсатмоқда.

Эй, ўзбеклар тан олинг - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар. “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат”ни ўқинг.